АсосийJamiyat

Самарқандда янги жамғарма ташкил этилади

'Самарқандда янги жамғарма ташкил этилади'ning rasmi

Самарқанд вилоятини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot телеграм каналида маълум қилинди.

Ташкил этилган мазкур жамғарманинг шакллантириш манбалари сифатида Самарқанд вилояти ҳокимлиги муассислигида ташкил этилган тижорат ташкилотларининг ажратмалари давлат, чет эл ва халқаро ташкилотлар томонидан ажратилган грантлар ва бошқа қонунчиликда тақиқланмаган манбалар кўрсатилган.

Жамғарма маблағлари шу жумладан:

Самарқанд вилоятида муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш, ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва маҳаллий ички йўлларни таъмирлаш;

кўп қаватли турар жойларнинг умумфойдаланиладиган қисмини таъмирлаш, болалар ва спорт майдончаларини барпо этиш;

кам таъминланган ва ёш оилаларга имтиёзли кредитлар олишда бошланғич бадални қисман ёки тўлиқ қоплаб бериш ҳамда маиший техника воситаларига бўлган бирламчи эҳтиёжни қондириш мақсадларида ишлатилади.

    Бошқа янгиликлар