Жанубий Калифорниянинг Тастин шаҳридаги Ansar галереясидаги йирик халқаро бозорлардан бирида Наврўз байрамига бағишланган махсус байрам тадбири бўлиб ўтди, деб хабар берди News.day.az нашри.

Калифорния штатида илк маротаба ўтказилаётган мазкур тадбир Deniz Bakery савдо дўкони ва Озарбойжон–Америка ҳамжамияти томонидан ташкил этилди. Унда озарбойжон халқининг миллий таомлари намойиш этилди.

Тадбир сўнггида озарбайжон санъаткорлари ижросидаги куй-қўшиқлар янгради.







