1

Испаниялик аёлни ари чақиб ўлдирди

ДУНЁ 21.03.2018, 18:34
Испаниялик аёлни ари чақиб ўлдирди

Испанияда ари чақтириш билан кечадиган даволаниш курси пайтида бир аёл ўлди, дея хабар берди Lenta.ru нашри.

Аёл мушаклари уйишишидан ҳалос бўлиш ниятида ушбу даволаниш курсидан ўтмоқчи бўлган. Ари чақаётган пайт аёл хириллай бошлаган ва нафаси қисган. Ари чақиб бўлгач, аёл ҳушидан кетган. Орадан бир неча ҳафта ўтиб аёл касалхонада оламдан ўтган.

Маълум бўлишича, аёлда ҳеч қандай аллергик касаллик бўлмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1