АсосийJamiyat

Мудҳиш ЙТҲ оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 7 нафар йўловчи жароҳатланди

'Мудҳиш ЙТҲ  оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 7 нафар йўловчи жароҳатланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 21 март куни соат 13:50 атрофида рўй берган йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши ҳалок бўлди, 7 киши жароҳатланди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Шу куни Н.Сарсенбаев Lacetti русумли автомобилини «Чирчиқ—Янгибозор—Ўртасарой» йўлининг 25-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган С.Аҳмедов бошқарувидаги Damas машинаси билан тўқнашув содир этди.

С.Аҳмедов воқеа жойида, Н.Сарсенбаев ҳамда Damas йўловчиси Ж.Тулегенова касалхонага келтирилганида ҳаётдан кўз юмди.

Lacetti’нинг бир, Damas’нинг 6 нафар йўловчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди

    Бошқа янгиликлар