1

Эронда поездлар тўқнашуви оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 06.06.2014, 14:06
Эронда поездлар тўқнашуви оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Эронда йўловчи ва юк ташувчи поездлар тўқнашиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди.

Ҳалокат Теҳрондан шарқда 350 км узоқликда Домғон шаҳридаги темирйўл станциясида содир бўлди, дея хабар беради “ИТАР-ТАСС”.

Маълумотларга кўра, поездда 300 нафар йўловчи бўлган. Ҳозирда фожеа жойида поездлар ҳаракати тўхтатилди, қўтқарув ишлари  олиб борилмоқда. Жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, аммо қурбонлар сони ошиши мумкинлиги айтилди. Ҳалокат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.        

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1