Бирор ишни режа қилсак, «омадим келсин-да» дея ният қиламиз. Уддасидан чиққанимизда ҳам яна омадни эслаймиз. Аммо омад қуши қўлимиздан учиб кетса-чи? Аёлларку, кўз ёш, дугоналарга хасрат қилиш билан ўзимизни овутармиз, аммо эркаклар... Хўш, улар қандай йўл тутишади? Актёр Адиз Ражабов эркаклар номидан гапиради.
Адиз Ражабов: — Омад қуши елкамизга қўнганида, баъзан ҳаволаниб кетамиз, кимдир босар-тусарини билмай қолади ва уни учириб юборамиз. Шу маънода омаднинг юз ўгиришига одамларнинг ўзлари сабабчи бўлиб қолишади, деб ўйлайман. Яна меҳнат қилиш, изланиш, тажриба тўплашдан оғринишимиз ҳам мувафаққиятдан узоқлаштиради бизни.






