АсосийJamiyat

​Фарғонада эшак сўйиб сотган қаллоб «тадбиркорлар» қўлга олинди (видео)

'​Фарғонада эшак сўйиб сотган қаллоб «тадбиркорлар» қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Фарғонада эшак сўйиб сотган қаллоб «тадбиркорлар» қўлга олинди, деб хабар беради «Ўзбекистон 24» телеканали. Тезкор маълумотларга асосан СВОЖДЛҚК департаментининг Фарғона вилояти Қўштепа тумани ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Қорақушчи» МФЙ, Турон кўчаси 85-уй кўздан кечирилган.

Озод Ботировнинг кушхонага айланган ҳовлисида санитария талабларига тамомила зид равишда сўйилиб, истеъмол учун жўнатишга тайёр қилиб қўйилган кўп миқдордаги эшак гўшти ва ушбу уй ҳайвони жасадлари топилган. Улар 250–300 минг сўмдан эшакларни сотиб олиб, шу хонадоннинг ўзида сўйиб, нимталаб, кейин эса сотишни йўлга қўйишган. Сўйилган жонивор гўштини умумий овқатланиш шаҳобчаларига килограммини 25–30 минг сўмдан тарқатишган.

Эшак гўшти кўриниши билан ҳам, таъм ва ҳиди билан ҳам мол ва қўй гўштидан фарқ қилади. Буни ошпазлар ҳам, ошхона ва кафе бизнеси билан шуғулланадиганлар ҳам жуда яхши билишган.

Санитария ва гигиена қоидаларига амал қилинмасдан сўйилган ҳайвон гўштларини ташиш, сақлаш ва истеъмолга чиқариш ҳолатларига зудлик билан чек қўйилди.


Бошқа янгиликлар