АсосийJamiyat

Бухоронинг етакчи туристик компаниялари Малайзияда

'Бухоронинг етакчи туристик компаниялари Малайзияда'ning rasmi

Давлатимиз раҳбарининг алоҳида кўрсатмаларига мувофиқ Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги элчихонаси билан олиб борилаётган ҳамкорлик тадбирлари доирасида Бухоронинг туристик компаниялари Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилгган MATTA FAIR 2018 туристик кўргазмасида қатнашмоқда.

Мазкур тадбирга вилоятдан ташриф буюрган “EAST LINE TOUR” компаниясидан олинган хабарга кўра, бу кўргазмада дунёнинг 86 та мамлакатидан туристик компаниялар вакиллари қатнашмоқда.

Тадбирнинг 2 куни давомида Бухоронинг туристик компанияси вакиллари жами 18 та туристик агентликлар билан учрашув ўтказишган, Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятига оид 2500 дан кўпроқ материаллар тарқатилган.

Мамлакатимизга Малайзия ва бошқа хорижий давлатлардан сайёҳларни жалб қилиш бўйича 5 та янги туристик ҳамкорлар билан шартномалар тузилган.

Олиб борилган музокаралар асосида Малайзия ва Сингапурда фаолият юритаётган салоҳиятли инвесторлар апрель-май ойларида Ўзбекистонга ташриф буюришларини билдиришган.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, Бухоронинг туристик компанияси вакиллари MATTA FAIR 2018 туристик кўргазмаси якунлангандан сўнг меҳмонхона ва ресторан бизнеси бўйича ҳамкорлик учрашувларини ўтказиш учун Сингапур ва Индонезиянинг Жакарта шаҳарларига боришни режалаштирган.

    Бошқа янгиликлар