Мурат Йилдирим иштирокидаги саҳналар Бухорода суратга олинмоқда (фото)

МАДАНИЯТ 26.03.2018, 12:24
Мурат Йилдирим иштирокидаги саҳналар Бухорода суратга олинмоқда (фото)

Аввал хабар берганимиздек, 23 март куни туркиялик супер кино юлдузи Мурат Йилдирим Мухлиса Азизованинг “SCORPION” триллерида суратга тушиш учун Ўзбекистонга етиб келган эди.

Айни кунларда машҳур актёр иштирокидаги саҳналар Бухоро вилоятида суратга олинмоқда. Шу билан бирга «Личный номер» (Россия) фильмидаги Умар Тамиев образи орқали ўзбекистонлик томошабинларга яхши таниш бўлган Вячеслав Разбегаев ҳам Бухоро вилоятида давом этаётган суратга олиш ишларида қатнашмоқда.

Шу йилнинг 28 март кунисоат 11:00 да Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ёшлар пресс клуби залида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Мурат Йилдирим иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фильм Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Кинематографияни ривожлантириш маркази томонидан суратга олинмоқда.





Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1