ртимизда халқимизнинг қадимий байрами Наврўз шукухи ҳали ҳамон кезиб юрибди. У барчамизга қувонч, янги орзу-умидлар улашди. “Рухсор” телерадиоканали ҳомийлигида “Қувончли Наврўз” байрам дастури бўлиб ўтди. Унда ёш ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоев каттакон дошқозонда 20 мингта кўк чучвара тайёрлади.
23 ёшлик ошпаз 20 минг та чучварани тайёрлаши учун 20 кг гўшт, 4 кг қўй ёғи, 20 кг кўкатлар, 30 кг ун, 30 та тухум, 800 гр турли зираворлар, 25 кг пиёз, 2 кг туз керак бўлди.
Байрам дастурининг бир тарафида маҳоратли ошпазлар томонидан лаззатли таомлар тайёрланган бўлса, яна бир тарафда ёшлар томонидан миллий ўйинлар ўйналди. Дор ва хўроз ўйинлари эса барчада ўзгача таасурот қолдиргани рост.
Шу куни маҳоратли ошпаз томонимдан тайёрланган 20 мингта чучвара ҳамда ҳомийларнинг совғалари Фарғона вилоятидаги ногиронлар, мурувват, саҳоват ҳамда болалар уйига олиб борилди. Бу эса болажонларга қувонч бахш этди.
Маълумот ўрнида айтиш керак. Ўзининг шаҳсий рекордини ўрнатган ёш ошпаз Муҳаммадали Ҳайитбоев аввал 2 тонналик ош, ундан сўнг 2 минг литрлик шўрва тайёрлаган эди. Навбатдаги шаҳсий рекорди эса 20 минг та чучвара бўлди. Муҳаммадали ошпазларнинг 4-авлоди саналади.