1

Итим ўз жонига қасд қилди, дея иддао қилган фермер қамоққа олинди

ДУНЁ 28.03.2018, 23:31
Итим ўз жонига қасд қилди, дея иддао қилган фермер қамоққа олинди

Уэльслик 55 ёшли фермер Грэм Томас ўзининг подачи итини ўлдирди, дея ёзмоқда Лайф нашри.

Бунга кўппакнинг қўйлар подасига эътиборсизлиги сабаб бўлган. Фермер бордер-колли зотли итини боғидаги дарахтга осган ва “Итим ўз жонига қасд қилди”, деб судни ишонтирмоқчи бўлган.

Ўзининг айтишича, у итини жазолаш ниятида дарахтга боғламоқчи бўлган. Кўппак эса дарахт шохига чиқиб, гўёки ўз жонига қасд қилган. Фермер итини қутқармоқчи бўлганмиш, аммо бу қўлидан келмабди.

Суд фермерга нисбатан 18 ой озодликдан маҳрум этиш жазосини белгилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1