АсосийDunyo

Малида номаълум шахслар меҳмонхонага ҳужум қилишди

'Малида номаълум шахслар меҳмонхонага ҳужум қилишди'ning rasmi

Малининг Бандигар шаҳрида жойлашган La Falaise номли, асосан БМТ ва хайрия ташкилотлари ходимлари тўхталадиган меҳмонхонага қуролли ҳужум уюштирилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Ҳужум оқибатида жабрланганлар ҳамда қурбонлар бор. Ҳужумни беш нафар шахс амалга оширган. Улар меҳмонхонада одамларни ўққа тутишган. Оқибатда уч киши, шу жумладан қўриқчи аскар яраланган, кейинчалик у касалхонада вафот этган. Ҳужум қилганлардан бири воқеа жойида йўқ қилинган.

    Бошқа янгиликлар