1

Трамп ўзининг шахсий шифокорини фахрийлар масаласи бўйича вазир этиб тайинлашга қарор қилди

ДУНЁ 29.03.2018, 12:00
Трамп ўзининг шахсий шифокорини фахрийлар масаласи бўйича вазир этиб тайинлашга қарор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг шахсий шифокори — тиббиёт фанлари доктори, адмирал Ронни Жексонни фахрийлар масаласи бўйича вазир этиб тайинлашга қарор қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Бу вазифани Дэвид Шулькин эгаллаб турган эди. Ронни Жексон 50 ёшда бўлиб, кичик Буш президентлиги давридан бери Оқ уй шифокори лавозимида ишлаб келган. Жексонни мазкур лавозимга тайинлаш масаласини аввало сенат кўриб чиқиши лозим.

Шулькиннинг мазкур лавозимдан четлатилишига у Европага сафар уюштирганда диққатга сазовор жойларни томоша қилиш ўрнига савдо дўконларини айланиб, 122 минг доллар маблағ сарфлагани юзасидан кўтарилган жанжал сабаб бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1