1

Сатира театридаги давра суҳбати

МАДАНИЯТ 30.03.2018, 13:06
Сатира театридаги  давра суҳбати

Республика Маънавият ва маърифат маркази ва Маданият вазирлиги ҳамкорликда бугун, 30 март куни Ўзбекистон давлат сатира театрида “Театрлар ходимларини сиёсий жараёнлар, дунёда рўй бераётган воқеа-ходисалар билан таништириб бориш мақсадида ҳамкорликдаги сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий-маърифий” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон давлат сатира театри жамоаси Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Турсунмурод Маматқобилов,юридик фанлар доктори, професор Феруза Муҳиддинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Шаҳноза Тожиддинова иштирок этишди.

Мазкур тадбирда бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари, давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, одамларни ҳушёрлик чақириш, ёш авлод онггига сингдириш ҳамда миллий маданиятимиз хусусида тарғиботчилар Турсунмурод Маматқобилов ҳамда юридик фанлар доктори, професор Феруза Муҳиддинова, Республика Маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси Шаҳноза Тожиддинова томонидан маъруза қилинди.

Театр жамоаси савол ва жавоб, кўплаб баҳс-мунозараларга бой бўлган бу каби давра суҳбати тарзидаги учрашувлар давомли ўтказиш кераклиги ҳусусидаги муносабатларини билдириб ўтишди.

Шу мақсадда Республика Маънавият ва маърифат маркази, Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолини қийнаётган маънавий, ижтимоий масалаларни бартараф этишда таъсирчан механизм асосида тарғибот ишларини олиб боришни ўз вазифаси, деб билади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1