АсосийDunyo

Британия олимлари уй ҳайвонлари болалар салоҳиятига таъсир этишини аниқлашди

'Британия олимлари уй ҳайвонлари болалар салоҳиятига таъсир этишини аниқлашди'ning rasmi

Хонадонда уй ҳайвонларининг сақланиши болаларнинг интеллектуал салоҳиятига ижобий таъсир этади, дея ёзмоқда Сегодня нашри.

Уй ҳайвонлари парвариш қилинадиган оилада улғаётган болакай тенгдошларига нисбатан ақллироқ бўлар экан. Британия социолог олимлари шундай фикрга келишди. Улар мингдан зиёд болалар ўртасида тадқиқот олиб боришган.

Масалан, уйда ит боқилса, 86 фоиз, агар мушук боқилса, 80 фоиз болалар уйга берилган вазифаларни аъло даражада бажаришар экан.

Қолаверса, уй ҳайвонлари болалар ўзларини хотиржам сезишларига ҳам таъсир этар экан.

    Бошқа янгиликлар