1

Европа Иттифоқи вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

ДУНЁ 15.04.2018, 12:58
Европа Иттифоқи вазирлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилади

16 апрель куни Европа Иттифоқининг 28 давлати Ташқи ишлар вазирлари, Люксембургда Сурияда амалга оширилган ракета ҳужумлари муҳокамасига бағишланган йиғинда иштирок этади. ТАССнинг хабар беришича, бу ҳақида Белгия ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс шанба куни маълум қилган.

“Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари душанба куни бўлиб ўтадиган Кенгаш йиғилишида вазият юзасидан маслаҳатлашиб олиш имконига эга бўлади”, – дейди у.

Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Сурия ҳарбий ва фуқаролик инфратузилмаларига қаратилган давомий ракета ҳужумлари маҳаллий вақт билан соат 03:42 дан 05:10 гача амалга оширилган. АҚШ, Буюк Британия ва Франция ҳаво кучлари томонидан йўлланган зарбалар самолётлар ва кемалардан йўналтирилган. Иттифоқчилар 100дан ортиқ қанотли ва “ҳаво-ер” ракеталарини учиришган. (Ўтган йили Суриянинг Шайрат аэродроми ҳудудига 59 та ракета йўналтирилганди)

Аввалроқ, Вашингтон, Лондон ва Париж, ҳужум Суриянинг Дума шаҳрида кимёвий қурол қўлланилганига қарши жавоб бўлди, деб баёнот берган. Баъзи маълумотларга кўра, тахминан 10 та объект ҳужумга учраган, бироқ Суриянинг САНА ахборот агентлиги ушбу маълумотни тасдиқламади.

Думада 7 апрель куни содир бўлган воқеадан сўнг Россиянинг Низолашаётган томонларни муросага келтириш маркази вакиллари 9 апрель куни воқеа жойида бўлиб, текширув ўтказган ва кимёвий қурол қўлланилганига далил топмаганини маълум қилганди. Шанба куни ушбу ҳудудда кимёвий қуролларни таъқиқлаш ташкилоти экспертлари иш бошлади.

Айни вақтда Франция расмийлари томонидан эса мамлакат махсус хизматларининг Думада кимёвий қуроллар қўлланилганини тасдиқловчи махфий маълумотлари ёзилган ҳисоботи эълон қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1