АсосийDunyo

Россия ядровий синовлар борасида Шимолий Корея билан муроса қила олмайди

'Россия ядровий синовлар борасида Шимолий Корея билан муроса қила олмайди'ning rasmi

Россиянинг Шимолий Кореядаги элчиси Александр Мацегора чегаравий ҳудудлардаги ядровий синовлар борасида Россия КХДР билан муроса қила олмаслигини маълум қилди.

“КХДР чегарадош давлатлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда мамлакат хавфсизлигини таъминлаш масаласини ҳал қилиши ва бу қўшниларни хатарга қўйиш эвазига бўлмаслиги лозим. Москва шундай ҳисоблайди”, деган у Приморье жамоатчилик телевидениесига берган интервьюсида.

Элчи таъкидлаганидек, Шимолий Кореянинг рекета-ядровий дастури Россия учун ҳам йирик ва долзарб муаммо. КХДРнинг ядровий синовлар ўтказилаётган полигони Владивостокка яқин масофада жойлашган.

“Биз КХДРлик ҳамкорларимизга ядровий синовлар бизни қувонтирмаслиги, маъқул ҳам эмаслигини очиқ айтамиз. Бизнинг позициямиз шундай - қўшниларни хатарга солиш эвазига ўз хавфсизлигини таъминлаш мумкин эмас. Полигонга Владивосток яқин жойлашгани ҳисобга олиниши лозим. Биз Шимолий Кореянинг ядровий синовларига кўз юма олмаймиз”, деган яна Александр Мацегора.

Элчининг қўшимча қилишича, Шимолий Кореяга жорий этилган халқаро санкцияларни қўллаб-қувватлашга Россиянинг бундан бошқа сабаблари йўқ.

    Бошқа янгиликлар