АсосийShou-biznes

Бунёдбек Саидовнинг концерт дастури қандай ўтди?

'Бунёдбек Саидовнинг концерт дастури қандай ўтди?'ning rasmi

17-18 апрель кунлари хонанда Бунёдбек Саидовнинг «Устозларни эслаб» номли яккахон концерт дастури бўлиб ўтди, деб ёзади Кунутун нашри.

Концертнинг асосий қисми устоз санъаткор Комилжон Отаниёзовнинг хотирасига бағишланди. Шунинг учун ҳам Бунёдбек Саидов дастурни ҳар икки қисмини ҳам Комилжон Отаниёзов репертуаридан бўлган қўшиқлардан тайёрланган попури ҳамда олдиндан тайёрланган махсус видеолавҳа билан бошлади.

altalt

Бу сафар концертда хонанда ранг-барангликка кўпроқ эътибор берди. Концерт давомида мухлислар нафақат хоразмча, балки эстрада йўналишидаги ҳамда водий ва воҳа услубларидаги тароналардан, сирли дуэтлардан, кайфиятни кўтарувчи хазиломуз саҳна кўринишлари, такрорланмас рақслардан баҳраманд бўлишди.

altalt

Дастур давомида 27 та эски ва янги қўшиқлар ижро этилган бўлса, шулар қаторидан Бунёдбек Саидовнинг Женисбек Пиязов, Дилноза Исмияминова, Сабина билан куйлаган дуэт қўшиқлари ҳам ўрин олган. Шунингдек дастурда Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков совға қилган қўшиғи ҳам жаранг сочди. Қизиқчи Шукурилло Исроиловнинг ичакузди ҳангомалари эса томошабинларга юқори кайфият бағишлади.

altalt

Концертда Ортиқ Отажонов, Оғабек Собиров, Ботир Қодиров, Фарҳод Саидов, Ҳулкар Абдуллаева, Манзура, Али Отажонов, Анвар Собиров, Азиз Раметов бошқа кўплаб санъат вакиллари меҳмон бўлишди.

altaltalt

Бошқа янгиликлар