Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбой Жээнбеков ҳукуматни истеъфога чиқариш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Маълумотларга қараганда, ҳужжатга биноан, бош вазир, бош вазир ўринбосарлари, ҳукумат аъзолари лавозимларини эгаллаган шахслар, вазирлар маҳкамасининг янги таркиби шакллангунига қадар, илгари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ, ўз хизмат мажбуриятларини бажаришда давом этадилар. Фармон имзоланган пайтдан бошлаб кучга киради.
Сапар Исаков ҳукумати 2017 йил 26 августдан бери ишлаб келмоқда. Сапар Исаков бош вазир лавозимида 2017 йил октябрда Қирғизистон президенти этиб сайланган Сооронбой Жээнбековнинг ўрнини эгаллаганди.
Сапар Исаков мустақил Қирғизистон тарихидаги йигирма тўққизинчи бош вазири бўлган.






