1

Филлипин элчиси Маданият вазирлигига ташриф буюрди

МАДАНИЯТ 20.04.2018, 11:58
Филлипин  элчиси Маданият вазирлигига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Филлипин Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Вильфредо Сантоза билан расмий учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув доирасида санъаткор ва ижодкорларни икки томонлама Халқаро фестивалларда иштироклари таъминланиши борасида сўз юритилди. Филлипин Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Вильфредо Сантоза маданият ва санъат соҳасини икки томонлама келишувлар асосида ривожлантириш юзасидан ўз фикр ва таклифларини берди. Бу ўз навбатида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари томонидан маъқулланди ва ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга хиссасини қўшишини айтди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1