1

Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Туркия саҳнасида (фото)

МАДАНИЯТ 20.04.2018, 21:12
Самарқанд вилояти мусиқали драма театри Туркия саҳнасида (фото)

Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтаётган “Минг нафас, бир овоз” Ҳалқаро театрлар фестивалига Самарқанд вилояти мусиқали драма театри жамоаси иштирок этади.

Мазкур фестивалда иштирок этиш учун бугун 10 дан ортиқ давлатлардан театр жамоалари Конья шаҳрига ташриф буюришган.

Шу жумладан, Озарбайжон, Қозоғистон, Косова, Сербия, Италия, Истанбул, Анқара давлат театрлари артистлари ҳам Коньяга келишди.

Фестивалнинг биринчи кунида иштирокчилар Туркия давлатининг асосчиси Камол Отатурк ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиш маросимида иштирок этдилар.

Делегациямиз аъзолари Жалолиддин Румий ҳазратлари мақбараларини зиёрат қилишди.

Шундан сўнг Конья шаҳри театрида ижодий жамоалар ўзаро фикр алмашиб, ижодий ҳамкорликка келишилди.

Туркия телевидениеси, радио ва журналларида Ўзбекистонлик санъаткорларнинг ташрифи ҳақида кенг маълумотлар бериб борилмоқда.

Хусусан, Самарқанд вилояти мусиқали драма театрининг иштироки ҳақидаги мақолалар бир қатор журналларда нашр этилиб, унда ўзбек маданияти ва санъати ҳақида ҳам маълумотлар чоп этилган.

Туркияда ушбу фестивал ўн биринчи маротаба ўтказилаётган бўлсада, Ўзбекистон вакиллари унда илк марта иштирок этяпти.

Бугун, 20 апрель куни “Минг нафас, бир овоз” 11–Ҳалқаро театрлар фестивалининг расмий тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1