АсосийDunyo

“Бировга чоҳ қазима”: Хитойда маймун ўзига озор берган туристдан аламини олди (Видео)

'“Бировга чоҳ қазима”: Хитойда маймун ўзига озор берган туристдан аламини олди (Видео)'ning rasmi

Хитойда сувга итариб юборилган маймун туристдан ўз ўчини олди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Воқеа Фуцзянь провинциясидаги ибодатхонага юз берган. Бир турист йигит кўприк тутқичида ўтирган макакага писиб яқинлашиб, уни ҳовузга итариб юборади. Жонивор пастга тушиб кетади, аммо-лекин зумда қайтиб чиқиб, дилозорни қувлайди.

Маймундан қочган йигит ибодатхонага ичига кириб кетади, бироқ макакани бу тўхтатиб қололмайди. Устига устак, қувлоққа яна бир примат қўшилади.

Оқибатда макакалар жафокашнинг юзи ва қўлларини тилиб олишади.


Бошқа янгиликлар