Америкалик Дилан Мак Уильямс (Dylan McWilliams) тўрт йил давомида йўлбарс наҳангбалиқ, заҳарли илон ва ғазаб отига минган айиқ ҳужумига дош берди, дея ёзмоқда Lenta.ru нашри.
Дилан 19 апрель куни Гавайи ороллари соҳилларида бодиборд тахтасида сузиб юрганда ўнг оёғини нимадир тишлаб олади. Тажовузкор 2 метрли йўлбарс наҳангбалиқ бўлиб чиқади. 20 ёшли Мак Уильямс 30 метр масофани сузиб ўтиб, жизиллама оғриққа қарамай, қирғоққа чиқиб олади. Шифохонада унинг оёғини етти марта тикишади.
Мак Уильямсни 2017 йили табиат қўйнида ухлаб қолганда қора айиқ тишлаб олади. Шифокорлар йигитнинг гарданидаги жароҳатдан оқаётган қонни тўхтатиш учун тўққизта чок тикишади.
2015 йили эса йигитни заҳарли илон чақиб олади. Шундан сўнг у икки кун шифохонада ётиб чиқади.







