1

Туркияда Самарқанд актёрлари тақдирланишди

МАДАНИЯТ 25.04.2018, 12:52
Туркияда Самарқанд актёрлари тақдирланишди

Аввалроқ, Туркиянинг Конья шаҳрида "Минг нафас - бир овоз" XI Халқаро театрлар фестивали ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фестивалда иштирок этаётган Самарқанд вилоят мусиқали драма театри жамоаси томонидан "Кўчки" спектакли намойиш этилди.

Спектаклни Туркия жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намояндалари ва мухлислар мароқ билан томоша қилишди. Намойишдан сўнг сўзга чиққанлар ўзбекистонлик санъаткорлар маҳоратига юқори баҳо беришди.


Хусусан, асар муаллифи Тунжар Жужан Ўғли "Кўчки" воқеаларининг айнан шу ўлкада содир бўлганлиги ва Самарқанд театри ижодкорлари фестивалга келиб, бу асарни шу ерда ижро этгани унутилмас воқеа бўлганини эътироф этди.

Фестиваль ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан театр жамоасига “Халқаро анжуманда муваффақиятли иштирок этгани учун” дипломи ва статуэткани тантанали равишда топширди.

Фестивал 30 апрелга қадар давом этади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1