1

Шуҳрат Аббосов 87 ёшида оламдан ўтди

МАДАНИЯТ 25.04.2018, 19:43
Шуҳрат Аббосов 87 ёшида оламдан ўтди

Бугун, 25 апрель куни таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов 87 ёшида оламдан ўтди. Ушбу хабарни режиссёрнинг яқинлари хабар беришди.

Унинг сўнгги кунлари шифохонанинг жонлантириш бўлимида ўтган.

1931 йил 16 январда Қўқонда туғилган. 1949 йил Тошкент тиббиёт касб-ҳунар билим юртини битирган. 1954 йил Александр Островскй номидаги Тошкент давлат санъат институтини битирган. 1954-1956 йилларда Маннон Уйғур номидаги вилоят мусиқали драма театрида бош режиссёр вазифасида, кейинчалик эса Москвада Мосфильмда таҳсил олган. Аббосов 1958-1991 йиллар "Ўзбекфильм“да режиссёр вазифасида фаолиятини олиб борган.

Режиссёрнинг фильмографиясидан «Маҳаллада дув-дув гап», «Сен етим эмассан», «Тошкент-нон шаҳри», «Драма любви», «Шум бола», «Отамдан қолган далалар» сингари ўзбек киноси дурдоналари ўрин олган.

Шуҳрат Аббосов пайшанба куни пешинда дафн қилинади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1