Бугун тонгда Ҳиндистонда мактаб автобуси билан поезд тўқнашуви оқибатида 13 нафар ўқувчи ҳалок бўлди, 8 нафари жароҳатланди, деб хабар берди Вести.ru нашри.
Воқеа Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Горакхпур шаҳридан 50 километр узоқликда рўй берди. Салонида болалар бўлган автобус ҳайдовчиси бошқарувчиси бўлмаган темирйўл ўтиш жойидан кесиб ўтаётганда катта тезликда келаётган поезд мактаб автобусини уриб юборган.
Ҳодиса юзасидан суруштирув ишлари бошланди.






