1

“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг китоб-альбомлари Евроосиё халқаро кўргазмасида

ЖАМИЯТ 26.04.2018, 12:34
“Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг китоб-альбомлари Евроосиё халқаро кўргазмасида

Қозоғистон Республикаси Остона шаҳридаги “Корме” кўргазмалар марказида 25 апрель куни “III Евроосиё халқаро китоб кўргазма ярмаркаси”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазма Европа ва Осиё мамлакатлари нашриётлари, матбаа корхоналари, китоб савдоси билан шуғулланувчи илмий-маърифий ташкилотларни бир ерга жамлаган йирик интеллектуал майдон ҳисобланади.

Кўргазмада Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан нашр қилинган "Ўзбекистон обидаларидаги битиклар" туркум нашрининг 13 та жилди ҳам "Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" халқаро мультимедиа лойиҳаси доирасида Россия музейларидаги Ўзбекистон маданий меросига бағишланган 10 та жилд тақдимоти ҳам ўтказилмоқда.

Шунингдек, лойиҳа раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқовнинг таъкидлашича, 2018 йил давомида Буюк Британия музей ҳамда кутубхоналарида сақланаётган ўзбек маданий меросига бағишланган 5 та ҳужжатли фильм ҳам тавсирга олинади ва ушбу медиа-маҳсулотлар Ўзбекистон телеканаллари орқали ўзбек ва рус тилларида намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда бундан ташқари “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳаси доирасида чоп этилган 10 жилдлик китоб-альбомлардан иборат тўпламлар Буюк Британиянинг 10га яқин йирик кутубхона ва музейларига беғараз топширилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1