Германияда муҳожирлар орасидан Усама бен Ладеннинг собиқ қўриқчиси топилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Маълум бўлишича, биринчи рақамли террорчининг қўриқчиси бўлган Сами А. муҳожирлик мақомига эришиб, давлатдан 1167 евро ёрдам пули олади.
Эркак Германияда террорчи ҳисобланса-да, бироқ депортация қилинмаган. Германия ҳукумати 2006 йилда уни мамлакатдан чиқариб юборишга уринди. Сами А.узоқ йиллар мобайнида ГФРда қолишга ҳаркат қилмоқда.
У мамлакатга 1997 йилда талаба сифатида ташриф буюрган эди. 1999-2000 йилларда Афғонистондаги террорчилар лагерида бўлиб, Усама бен Ладенга қўриқчилик қилган. Айни пайтда Сами А. оиласи ва немис фуқаролигини олган тўрт фарзанди билан Германияда истиқомат қилмоқда.






