Сайловолди кампанияси ва молиявий қинғирликлар учун Эквадорнинг собиқ президенти Рафаэл Корреага нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Эквадор ҳукуматининг коммуникация масалалари бўйича котиби Андрес Мичелен маълум қилди.
Мичеленнинг билдиришича, Эквадор Прокуратураси қўзғатилган жиноий иш бўйича суриштирув-тергов ишларини бошлаган.
Аввалроқ Эквадор назорат-тафтиш идораси собиқ президент Рафаэл Корреа ва мамлакатнинг бошқа қатор мансабдор шахслари фаолиятида 2012-2017 йиллардаги қарзни бошқаришга оид жиноий аломатлар топган эди.
РИА Новостининг ёзишича, Эквадорда мансабдор шахслар билан боғлиқ шу каби можаролар Рафаэл Корреа билан мамлакатнинг ҳозирги президенти Ленин Морено ўртасидаги зиддият фонида келиб чиқмоқда.
26.04.2018 09:52
Собиқ давлат раҳбарига жиноий иш қўзғатилди






