АсосийDunyo

Исроилда ёғингарчиликдан сўнг сув тошқини юзага келди

'Исроилда ёғингарчиликдан сўнг сув тошқини юзага келди'ning rasmi

Исроилнинг Фаластин билан чегарадош ҳудудларидаапрель ойига хос бўлмаганёмғирли об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда. Узоқ давом этган ёғингарчиликдан сўнг айрим жойларда сув тошқинлари келиб чиқди.

Исроилда бу каби ёғингарчиликлар апрель ойида камдан-кам кузатилган. Келиб чиққан сув тошқинлари оқибатида бир нафар ўсмир ҳаётдан кўз юмди. У сувда оқиб кетган. Тез орада етиб келган ҳарбий вертолёт болани сувдан олиб чиқишга муваффақ бўлган, бироқ у касалхонага етиб бормай, йўлда жон берди. Табиий офат туфайли бошқа қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Сув тошқинлари бир қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Масалан, айрим автомобиль йўллари сув билан тўлгани сабаблимашиналар ҳаракати тўхтаб қолган. Баъзи жойларда юк машиналари ҳаракатлана олмай қолганини кўриш мумкин.

    Бошқа янгиликлар