Хитойнинг Аньхой провинциясида ойлар давомида 4 ёшли қизчанинг терисига қўлидан ечмаган резинка сингиб кетган, оқибатда у операция ёрдамида олиб ташланди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Қизчанинг бувиси ва буваси январь ойида унинг шишиб кетган елкасига эътибор қаратишди. Қизча қўли оғриётгани ҳақида шикоят қилса-да, қариялар қизчанинг қўшни провинцияда ишловчи ота-онаси келгунча, бирор чора кўришга шошилишмаган. Уйга қайтган ота-она қизларини зудлик билан касалхонага олиб боришди.
Шифокорлар воқеанинг асл сабабини топгунга қадар улар бир неча шифохонага мурожаат қилишга мажбур бўлишди. Мутахассисларнинг аниқлашича, қизча қўлига таққан резинкани 6 ой мобайнида ечмаган.
Ультратовуш эхографияси барча саволларнинг жавобини топди. Терига сингиб кетган резинкани олиб ташлаш учун жарроҳлар қизчанинг қўл терисини кесишга мажбур бўлишди. Жарроҳлик операцияси бор-йўғи 30 дақиқа давом этди.






