1

Миллий гвардия ҳарбий оркестридан яна бир тақдимот

МАДАНИЯТ 29.04.2018, 21:02
Миллий гвардия ҳарбий оркестридан яна бир тақдимот

2018 йилнинг 28 апрель куни соат Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали оркестори ва Миллий гвардия тасарруфидаги республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи томонидан пойтахтимиздаги “Ғофур Ғулом” номидаги истироҳат боғида пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларининг дам олиш кунларини мароқли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида ўзларининг концерт дастурларини намойиш этишди.

Бундай концерт дастурлари ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган самарали ишларнинг давоми ҳисобланади.

Миллий гвардия матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур концерт дастурлари пойтахтимиздаги истироҳат боғларида дам олиш кунлари давом эттирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1