1

Австралияда ўқитувчи ва талабалар бадбўй ҳид туфайли ётоқхонадан эвакуация қилинди

ДУНЁ 30.04.2018, 11:43
Австралияда ўқитувчи ва талабалар бадбўй ҳид туфайли ётоқхонадан эвакуация қилинди

Австралиянинг Мельбрун университети ўқитувчи ва талабалари бадбўй ҳид туфайли ётоқҳонадан эвакуация қилинди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Маҳаллий вақт билан соат 15:00 да университет ётоқхонасидан ўт ўчирувчиларга бадбўй ҳид ҳақида хабар берилган. Гувоҳларнинг айтишича, ёқимсиз ҳид ётоқхонанинг кутубхонасидан таралган. Ўқув муассаси ҳудудида хавфли кимёвий воситалар сақланганлиги сабабли текширув ишлари бошланган.

Одамлар эвакуация қилингандан кейин бу ҳид манба ачиб қолган дуриан меваси эканлиги маълум бўлган. Шкафда қолиб кетган мева чириб, унинг бадбўй ҳиди вентиляция орқали кампусга тарқалган.

Айни пайтда университет очилиб, ўз ишини давом эттирмоқда. Дуриан — Жануби-Шарқий Осиё тропик ўрмонларида ўсувчи мева бўлиб, у ўзидан жуда ёқимсиз ҳид таратади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1