АсосийDunyo

Хитойда акробатик парвозлар шоуси бўлиб ўтди

'Хитойда акробатик парвозлар шоуси бўлиб ўтди'ning rasmi

Хитойнинг Хенан провинциясидаChina air showхалқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Унда дунёнинг бир қатор мамлакатларидан келган учувчилар ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Чжэнчжоу шаҳридаги аэропортдаташкил этилганшоуда Буюк Британия, Италия, АҚШ, Литва каби бир қатор мамлакат вакиллари қатнашишмоқда. Унда жами 9 та жамоа иштирок этмоқда. Тадбир давомида учувчилар акробатик парвозларни амалга ошириб, осмонда антиқа трюкларни намойиш этишди.

Италиянинг “Пионер” жамоаси 4 та самолёт ёрдамида ҳаво рақсини тақдим этган бўлса, Британиянинг “Аэроспарк” жамоси вакиллари ўз чиқишларини 2 та самолёт ёрдамида бажаришди. Кўргазмали чиқишда 80 турдаги, жами 233 та самолётлар иштирок этди.

Шунингдек, бу ерда дунёнинг энг маҳоратли учувчилари бир қатор маҳорат дарсларини ҳам ўтказишмоқда. Мазкур тадбир 2014 йилдан буён ўтказиб келинади.

    Бошқа янгиликлар