Лондон шаҳрининг шимолий қисмида рўй берган портлаш оқибатида 30 нафарга яқин одам жабрланди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Портлаш Лондон шаҳрининг Стэмфорд Хилл шаҳрида, яҳудийларнинг Лаг ба-Омер байрами нишонланаётган жойда юз берган. Ҳозирча воқеа сабаблари аниқланмаган. Портлашга мобиль телефоннинг гулханга тушиб кетгани ёки оловга ёнишни тезлаштирувчи суюқлиқ сепилгани сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.






