АсосийShou-biznes

Райҳон Буюк Британиялик журналист билан нималар ҳақида гаплашди?

'Райҳон Буюк Британиялик журналист билан нималар ҳақида гаплашди?'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева сўнгги пайтлар жуда қизғин ижодий жараённи бошдан ўтказмоқда...

Хонанда кечагина хорижий телеканалларнинг бирида фаолият юритадиган журналист билан суҳбатлашди. Ватанимиз ҳақида бутун дунёга намойиш этиладиган кўрсатувнинг тавсирга олиш жараёни ҳақида Райҳоннинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали хабар берган.

Ўзбекистоннинг маданият соҳасидан вакил сифатида Райҳонни танлаган чет эллик ижодкор, юртимиз, ўзбек санъати ҳақида мароқли суҳбатлашди.

“Буюк Британиялик телеюлдуз Жоанна Лумлей билан бўлган интервью жудаям қизиқ бўлди!” - деб изоҳлайди хонанданинг ўзи.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ҳақидаги мазкур кўрсатув юртимизнинг мустақиллик байрами арафасида намойиш этилади.

Қайси телеканал ва эфир вақти ҳақида хонанданинг ўзи инстаграм ҳақида маълум қилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар