АсосийDunyo

Татаристон раҳбари ўз рафиқасидан кўра анча кам "пул топди"

'Татаристон раҳбари ўз рафиқасидан кўра анча кам "пул топди"'ning rasmi

Гулсин Миннихонованинг ўтган 2017 йилдаги умумий даромади унинг турмуш ўртоғи - Татаристон президенти Рустам Миннихонов қилган киримдан 17,6 марта зиёд бўлди.

ТАССнинг ёзишича, бу ҳақда Татаристон ҳукумати вакили Лилия Галимова маълум қилган.

Президент Рустам Миннихонов 2017 йилда 7,766 миллион Россия рубли кирим қилган бўлса, рафиқасининг йиллик даромади 137 миллион Россия рублини ташкил қилган.

Маълумот учун: Татаристон президентининг рафиқаси Гулсин Миннихонова «Лучано» компанияси бош директори ҳисобланади. Унинг компанияда 51 фоизлик улуши бор. Шу билан бирга қатор спа-мажмуалар, меҳмонхона, фитнес-клуб ва ресторанларга ҳам эгалик қилади.

    Бошқа янгиликлар