Хитойда пляждан ўлаётган дельфинни ўғирлаб кетган одам қидирилмоқда, деб хабар берди lenta.ru нашри.
Воқеа Гуандун провинциясидаги Хайлин оролида нишонланган май байрамида содир бўлган. Мазкур орол сайёҳлар орасида жуда машҳур. Гувоҳлардан бири елкасида дельфинни кўтариб кетаётган одамни видеога олди. Мазкур видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилгандан кейин ҳукуматнинг эътиборини тортди.
Маҳаллий қўриқлаш хизмати берган маълумотга кўра, қирғоққа чиқиб қолган дельфин топилганда ҳали тирик бўлган. Видеодаги эркак эса ўлаётган дельфинни автомобилига солиб олиб кетган. Унинг шахси аниқлангач, жиноий жавобгарликка тортилиши маълум қилинди.






