АсосийDunyo

Volkswagen концернининг собиқ раҳбари фиригарликда айбланди

'Volkswagen концернининг собиқ раҳбари фиригарликда айбланди'ning rasmi

Германиянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларидан бири бўлган Volkswagen нинг АҚШ даги бўлимида можаролар давом этмоқда, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Мичиган штати прокуратураси Volkswagen концернининг собиқ раҳбари Мартин Винтеркорнга ишлаб чиқарилган автомобиллардагидизель ёқилғиси билан боғлиқ фирибгарликиши бўйича жиноий айблов эълон қилди.

Volkswagen АҚШда дизель автомобилларининг ташқарига чиқарадиган зарарли моддалари ҳақиқий қўрсаткичларини камайтирувчи дастурий таъминот билан жиҳозлаганликда айбланганди. Винтеркорнга АҚШ ҳукуматига қарши фирибгарлик мақсадида тил бириктириш ва АҚШнинг “Тоза ҳаво тўғрисида”ги қонунини бузиш айблари қўйилди.

Винтеркорн билан бирга концерннинг яна 5 собиқ ходимига ҳам айбловлар қўйилмоқда. Улар АҚШ бозори учун янги двигателни яратиш билан шуғулланган муҳандислар жамоаси раҳбари, концерн брендини ривожлантириш бўлими бошлиғи, двигателлар ишлаб чиқариш бўлими бошлиғи, сифатни назорат қилиш бўлими нозири, концерннинг сертификатлаш гуруҳи ходимларидир.

Маълумотларга қараганда, айблов эълон қилинган шахслар двигателлар стандартларга тўғри келмаслигини яхши билган ҳолда, ташқарига чиқариладиган моддалар синовлари натижаларини сохталаштириш мақсадида тил бириктирганлар.

Концерн можарони ҳал қилиш мақсадида АҚШ да 2009-2015 йилларда сотилган Volkswagen ва Audi маркаларидаги 482 минг дона енгил автомобилларни мижозлардан қайтариб сотиб олиш ва уларга товон пули тўлашга келишиб олган.

    Бошқа янгиликлар