Air Canada авиакомпаниясининг стюардессалари қора танли аёлни юзидаги тошмалари сабабли самолёт бортига киритишмади.
У Самолёт бортига чиққанида борт кузатувчисидан иллюминатор (самолёт туйнуги) яқинидаги ўриндиққа ўтказишларини илтимос қилган. Борт кузатувчиси рози бўлган. Бир оздан сўнг махсус ниқоб ва қўлқоп кийган ҳолда қайтиб келиб, пассажир аёлдан самолётни тарк этишни талаб қилган. Парвоздан бир неча кун олдин шифокор ҳузурида бўлган Жанна Леман юзидаги тошмалари юқумли эмаслигини таъкидлашига қармасдан борт кузатувчиси ишонмаган. Аёл шифокор ҳузурига қайтиб борган ва касаллиги юқумли эмаслиги тўғрисидаги маълумотномани авиакомпания ходимларига тақдим этган.
Жанна Леманнинг айтишича, авиакомпания ходимлари унга нисбатан жуда қўпол муомалада бўлишган ва узр сўрашмаган. «Борт кузатувчилари оқ танли бўлганимда бундай қўпол муомалада бўлишмас эди. Ишончим комилки, ирқ ажратишди», - дейди у.
Бўлиб ўтган воқеадан сўнг Air Canada вакиллари ўз баёнотларида компаниянинг устуворлиги инсон саломатлиги ва хавфсизлиги эканлигини таъкидлашиб, узр сўрашмаган.