Собиқ иттифоқ халқ артисти Владимир Этуш бугун 95 ёшга тўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Артистни Россия президенти Владимир Путин туғилган куни билан табриклади. Владимир Этуш юздан ортиқ ролларни ижро этган. У ўзи ишлайдиган Вахтангов театрида Шекспир, Мольер, Бернард Шоу, Эдуардо де Филиппо ва Карло Гоццининг машҳур "Малика Турандот" пьесаларида турли ролларни ўйнаган.
У илк маротоба 1953 йилда Михаил Ромнинг “Адмирал Ушаков” фильмида суратга тушган. Владимир Этуш ўзбек томошабинларига “Кавказ асираси”, “Иван Васильевич ўз касбини ўзгартиради”, “Буратинонинг саргузаштлари” фильмлари орқали яхши таниш.






