1

Афғонистонда масжид портлатилди

ДУНЁ 06.05.2018, 20:59
Афғонистонда масжид портлатилди

Афғонистоннинг Хост провинциясида масжид портлаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Масжиднинг портлатилиши провинция полицияси томонидан тасдиқланди. Мазкур масжиддан сайловчиларни рўйхатга олиш маркази сифатида фойдаланилган. Айни вақтда полиция портлаш сабабларини ўрганмоқда.

2018 йилнинг октябрь ойида Афғонистонда округ кенгаши ва парламентга сайловлар ўтазиш ҳақида режалаштирилган бўлиб, мамлакатда 14 апрелдан бошлаб, сайловчилар рўйхатга олина бошланган эди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани сайловчиларни рўйхатга олиш маркази очилгандан сўнг толибонларнинг сайловларда қатнашишига умид қилиб, уларга тинч жараёнга қайтишни таклиф қилган эди. Бироқ толибонлар унинг таклифини қабул қилишмади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1