1

Двигатели ишламай қолган самолёт пляжга қўнишга мажбур бўлди

ДУНЁ 06.05.2018, 21:09
Двигатели ишламай қолган самолёт пляжга қўнишга мажбур бўлди

Англиянинг Девон графлигида жойлашган Сидмут шаҳридаги пляжга 1930 йилда французлар томонидан ишлаб чиқарилган енгил моторли самолёт двигатели ишламай қолганлиги сабабли қўнишга мажбур бўлди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Самолёт штурвалини 47 ёшли Зак Роки бошқараётганди. У винтажли самолётлар кўргазмаси ўтказилаётган Бодминдан Бранскомб томон йўл олган эди. Бироқ парвоз давомида самолётнинг двигатели ишламай қолди.

Шундан кейин Роки самолётни пляжга қўндиришга мажбур бўлди. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмади. Қирғоқни қўриқлаш хизмати ходимлари самолётни хавфсиз жойга қўндиришга ёрдам беришди. Энди у бўлакларга бўлингандан кейин пляждан олиб кетилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1