1

Америкалик эркак 30 мингта бургер истеъмол қилиб, рекорд ўрнатди

ДУНЁ 06.05.2018, 21:56
Америкалик эркак 30 мингта бургер истеъмол қилиб, рекорд ўрнатди

Америкалик Дон Горске умри давомида 30 мингта бургер истеъмол қилиб, энг кўп бургер еган инсон сифатида рекорд ўрнатди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Қамоқхона қўриқчиси сифатида пенсияга чиққан Горске 30 мингта бургер ейишга аҳд қилган эди. У берган ваъдасининг устидан чиқди. 64 ёшли эркак 1972 йилда илк маротаба бургер таъмини татиб кўрган “Макдональдс” ресторанида буни амалга оширди.

У ҳар доим ҳафтасига 14 донадан бургер истеъмол қилган. Уларни олдиндан сотиб олиб, микротўлқинли печда иситиб тановул қилган. 44 йил мобайнида у ресторан бўрон туфайли ёпилганлиги сабабли атиги 8 кунгина севимли бургерини истеъмол қилмаган.

Горскенинг сўзларига қараганда мунтазам равишда шифокор кўригидан ўтиб турган. Ҳеч қачон қон босими кўтарилмаган, холестерин миқдори ҳам меъёрида бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1