1

Яқинлари бўлмаган кекса аёл мушугига бир ярим миллион евро мерос қолдирди

ДУНЁ 06.05.2018, 22:29
Яқинлари бўлмаган кекса аёл мушугига бир ярим миллион евро мерос қолдирди

Италиялик аёл мушугига бир ярим миллион евро мерос қолдирди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Веронада истиқомат қилувчи, бир умр Италия вазирлар маҳкамасида ишлаган Чечилия Анна (Cecilia Anna) 88 ёшида оламдан ўтди. Унинг на турмуш ўртоғи, на фарзандлари бўлмаганлиги сабабли ўлимидан олдин бор бойлигини бир пайтлар кўчадан топиб олган, Пилу лақабли мушугига мерос қолдириш ҳақида васиятнома ёзди.

Пилунинг бойлигига омонатчилар Фондининг вакиллари эгалик қилишади. Аннанинг хоҳишига кўра, бу пуллар мушукка ветеринар хизмати кўрсатиш, дабдабали уй билан таъминлаш ва унинг барча зарурий эҳтиёжларини қондириш учун сарфланади.

Айни вақтда мушук Миландаги уй ҳайвонлари сақланадиган марказда яшамоқда. Унга янги хўжайин қидирилмоқда. Пилунинг янги эгаси унинг бойлигига эгалик қила олмайди, фақатгина сарфланган пулларнинг ҳисоб-китобини юритади, холос...

Пилу оламдан ўтгандан кейин бор бойлиги ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти ҳисобига ўтказилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1