1

Хитойда 118 та болани асраб олган аёл ҳибсга олинди

ДУНЁ 07.05.2018, 11:34
Хитойда 118 та болани асраб олган аёл ҳибсга олинди

Хитойнинг шарқида жойлашган Уань шаҳри ҳукумати томонидан 118 та болани асраб олган аёл бир-неча жиноятлар содир этганликда айбланиб, ҳибсга олинди. Шунингдек, унинг хусусий меҳрибонлик уйини ёпишга қарор қилдилар.

Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, аёл 1996 йилдан бола асраб олишни бошлаган. 2007 йилда у махсус “Меҳр қишлоғи”га хусусий меҳрибонлик уйига асос солган.

“Мурруватли” аёл ҳайриядан тушган пуллар, бюджетдан ва ҳомийлар тарафидан берилган маблағлардан ўз мақсадларида фойдаланган.

Бундан ташқари, у ота-онаси билан уйида яшовчи болаларни ҳам етим сифатида расмийлаштирган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёнида аёлнинг бир неча кўчмас мулки ва қимматбаҳо автомобиллари борлиги аниқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1