АсосийDunyo

Уганда миллий хиёбони ходимлари болани ўлдирган одамхўр-қоплонни қидирмоқда

'Уганда миллий хиёбони ходимлари болани ўлдирган одамхўр-қоплонни қидирмоқда'ning rasmi

Угандада жойлашган қиролича Елизавета миллий хиёбони ходимлари уч ёшли болани ўғирлаб, ғажиб ташлаган одамхўр-қоплонни қидирмоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Уганда табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси вакили Башир Хангининг маълумот беришича, фожиа бундан бир ҳафта илгари рўй берган. Ҳалок бўлган бола сафари учун мўлжалланган уйда, энага қўлига ташлаб кетилган.

Энага бошқа иш билан машғулбўлганда бола ташқарига чиққан. Шунда уни қоплон ўғирлаб кетган.

Болани топиш бўйича ўтказилган қидирув ишлари муваффақиятсиз якунланди. Эртаси куни саваннадаги дарахт тагидан унинг жасади қолдиқлари топилган.

Егерлар айни пайтда қоплонни тутишга ҳаракат қилишмоқда. Хангининг таъкидлашича, одамхўр қоплон бошқаларга ҳам хавф туғдирмаслиги учун ёввойи табиат қўйнидан йўқ қилиниши зарур.

    Бошқа янгиликлар