Франция мудофаа вазири Флоранс Парли, Сурияда кимёвий қурол ишлатилган тақдирда янги зарбалар йўлланиши мумкинлигини истисно қилмади.
RTL радиосининг эфирида вазир кимёвий қурол ишлатилмаслиги учун унга қаршиқатъий курашиш зарурлигини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, 14 апрел куни Сурияга амалга оширилган зарбаларнинг мақсади Дамашқ томонидан кимёвий ҳужумларнинг такрорланишига йўл қўймасликдир. "Агар бу яна содир бўлса, навбатдагиҳаво ҳужуми ҳақида қарор қабул қилишимиз мумкин", деди Парли.
Аввалроқ, Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ив Ле Дриан, Сурияга қарши ҳаво ҳужумларнинг иккинчи босқичи бўлмаслигини қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, 14 апрел куни АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурияга ҳаво ҳужумини амалга оширган эди.






