АсосийDunyo

170 миллион йил олдин яшаган динозавр излари топилди

'170 миллион йил олдин яшаган динозавр излари топилди'ning rasmi

Тадқиқотчилар Шотландиядаги Скай оролининг шимолий-шарқий қирғоғидан 170 миллион йил олдин яшаган динозаврларнинг ўнлаб оёқ изларини топдилар.

NEW DAILY хабарига кўра, излар ўрта юра даврида яшаган ўлкан йиртқич теропод ва завроподларга тегишли эканлиги аниқланган.

Динозавр1.jpg

Теропод ва завроподлар йиртқич тираннозаврларга қариндош бўлиб, тероподларнинг баландлиги 2 метргача, завроподлар эса 15 метргача бўлган. Оғирлиги 10 тоннани ташкил этган.

Динозавр2.jpg

Ўрта юра даврига оид топилмалар камдан-кам учраганлиги боис ушбу кашфиёт муҳим глобал аҳамиятга эга, деб ҳисобланмоқда.

Излар тадқиқотчиларга диназаврлар ҳақида аниқроқ тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради.

200 млн. йил олдин 35 миллион йил давом этган триас даври охирида бошланган юра даври 56 миллион йил давом этган.

    Бошқа янгиликлар