АсосийDunyo

Польшада суюқ шоколад ортилган юк машинаси ағдарилди

'Польшада суюқ шоколад ортилган юк машинаси ағдарилди'ning rasmi

Польшада 12 тонна суюқ шоколад ортилган юк машинаси ағдарилди, деб хабар берди Gazeta.ru нашри.

ЙТҲ Варшава ва Познань шаҳарларини боғлаб турувчи А2 трассасида рўй берган. Номаълум сабабларга кўра, юк машинаси ҳайдовчиси йўл четидаги тўсиққа урилган, оқибатда автомобиль ағдарилиб, 12 тонна шоколад йўлга оқиши натижасида икки йўналишдаги автотранспортлар ҳаракати тўхтаб қолган.

Тан жароҳати олган касалхонага ётқизилган. Айни пайтда ағдарилган автомобилни олиб кетиш чоралари кўрилмоқда. Йўлга тўкилган шоколадни тозалаш ҳам анча вақтни олади.

    Бошқа янгиликлар